Бугун
7
Ўзбек

«Лацио» «Интер» яримҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди

Футбол
12 август, 10:09
Римликлар Давиде Фраттезини ўз сафига қўшиб олади.
«Лацио» «Интер» яримҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди
Фото: Getty Images

«Лацио» «Интер» билан яримҳимоячи Давиде Фраттези трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди.

Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Рим клуби италияликни миллион евро эвазига ижарага олади. Келишувда шу билан бирга 14 млн евро эвазига футболчини тўлақонли трансфер қилиш бўйича махсус банд бор. Маълум шартлар бажарилган тақдирда бу банд автоматик равишда кучга киради. Фраттези ўзи ҳам «Лацио» билан шартнома борасида келишиб олган.

26 ёшли марказий яримҳимоячи миланликлар сафида 2024 йилдан буён тўп тепиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган, трансфер нархи эса 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бугунги янгиликлар