Бугун
7
Ўзбек

Балогун «Тоттенҳэм»га ўтишга рози бўлди

Футбол
12 август, 08:49
Америкалик форвард фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Балогун «Тоттенҳэм»га ўтишга рози бўлди
Фото: Getty Images

«Монако» клубининг америкалик ҳужумчиси Фоларин Балогун фаолиятини «Тоттенҳем»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Санти Ауна хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, ҳужумчи Лондон клубига ўтишга аллақачон розилик берган. Таъкидланишича, Балогун «Тоттенҳем»нинг устувор трансфер мақсади ҳисобланади, бироқ клуб ҳали расмий таклиф билан чиқмаган. Айни пайтда барча томонлар музокараларни давом эттирмоқда.

Балогун 2025/26-йилги мавсумда барча мусобақаларни инобатга олганда 43 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 19 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали ҳужумчининг актуал трансфер нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Монако Монако
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар