Бугун
7
Ўзбек

Макгинн: «Биз Англия ва Европанинг энг яхши жамоалари билан рақобатлашамиз»

Футбол
12 август, 09:11
«Астон Вилла» сардори УЕФА Суперкубоги учун «ПСЖ»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Макгинн: «Биз Англия ва Европанинг энг яхши жамоалари билан рақобатлашамиз»
Фото: Getty Images
12.08.2026, 15:00 УЭФА Суперкубоги ПСЖ ПСЖ - : - Астон Вилла Астон Вилла

«Астон Вилла» сардори ва яримҳимоячиси Жон Макгинн УЕФА Суперкубоги учун баҳс доирасида Франциянинг «ПСЖ» жамоасига қарши ўтказиладиган ўйиндан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

«Биз Англия ва Европанинг энг яхши жамоалари билан барқарор рақобатлашамиз. Қийинчиликлар етарли, кўп нарса ўзгарди, аммо жамоанинг асоси ўзгармади, бизда ўша мураббий, ўша усуллар ва кўпроқ нарсага эришиш учун ўша интилиш бор. Биз ғалаба қозониш иштиёқини сақлаб қолсак, «Вилла» мухлислари биздан энг юқори натижани кутишлари мумкин» - дея футболчининг сўзларини келтиради УЕФА сайти.

Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Астон Вилла» ўртасидаги ўйин бугун, 12 август куни Залцбургда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Астон Вилла» ўтган мавсумда Англия Премер-лигасида 4-ўринни эгаллаб, Европа лигасида ғолиб чиқди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • УЭФА Суперкубоги УЭФА Суперкубоги
Бугунги янгиликлар