Бугун
7
Ўзбек

«Интер» Англия миллий жамоаси ҳимоячисни сотиб олди — Фабрицио Романо

Футбол
12 август, 10:26
«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Жед Спенс фаолиятини А Серияда давом эттиради.
«Интер» Англия миллий жамоаси ҳимоячисни сотиб олди — Фабрицио Романо
Фото: Getty Images

Миланликлар Англия миллий жамоаси ва Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби ҳимоячиси Жед Спенс билан шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Инсайдернинг маълумотларига кўра, Италия клуби 26 ёшли фулбек учун 31,5 миллион евро тўлайди. Футболчи билан шартнома шартлари ҳам келишиб олинган.

Жед Спенс ўтган мавсумда клуб сафида барча мусобақалар доирасида 44 та ўйинда майдонга тушди. Ҳимоячи футбол бўйича жаҳон чемпионатида Англия миллий жамоаси сафида 8 та ўйин ўтказди.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Интер М Интер М
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар