«Тоттенҳэм» «Монако» клуби ва АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогун трансфери бўйича француз клубига 60 миллион евролик таклиф юборди. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.
Манбага кўра, «Тоттенҳэм» 25 ёшли форвард учун курашда асосий даъвогарга айланган. Лондон клуби ушбу трансфер пойгасида «Нюкасл»дан ўзиб кетган.
«Монако» Балогунни сотиш бўйича музокаралар олиб боришга тайёр.
Маълумот учун, Фоларин Балогун ўтган мавсум барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.