Вингер мавсум стартига жуда оз вақт қолганда жиддий жароҳат олди. Натижада футболчи ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, Ханс-Дитер Флик клубни тарк этиши мумкин бўлган бошқа футболчиларда ҳам шу каби ҳолат такрорланишидан хавотирда. Сешан куни германиялик мутахассис «Барселона»нинг бир йўла 6 футболчисини умумий гуруҳ машғулотларидан ажратиб қўйди.
Бу рўйхатдан Марк Касадо, Эктор Форт, Хофре Торрентс, Томми Маркес, Тони Фернандес ва Гиле Фернандес жой олди.
Флик футболчилар жароҳат сабаб трансфери амалга ошмай қолиши ва клубнинг бозордаги режаларига таъсир кўрсатишини истамаяпти.