Live
3
Ўзбек

«Реал» 2026 йилдаги илк совринини қўлга киритди

Футбол
13 август, 09:30
Мадрид клуби норасмий соврин учун баҳсда «Депортиво»ни мағлуб этди.
«Реал» 2026 йилдаги илк совринини қўлга киритди
Foto: Getty Images

«Реал» 2026 йилдаги илк совринини қўлга киритди. Мадрид клуби мавсумолди баҳсида «Депортиво»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Тереза Эррера кубогига эга чиқди.

Баҳсдаги ягона голга Брайим Диас муаллифлик қилди. У дарвозабон Андрей Луниннинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди.

Тереза Эррера кубоги ХVIII асрда яшаган хайриячи шарафига номланган. Совриннинг ўзига хос жиҳати унинг оғирлиги 40 килограммдан ортиқлигидир.

Баҳсдан сўнг «Реал» футболчилари клуб президенти Флорентино Перес билан биргаликда соврин билан суратга тушди. Кубокни Мадрид клуби футболчиларидан икки нафари кўтариб олиб чиқди.

Маълумот учун, Тереза Эррера кубоги расмий мусобақа соврини ҳисобланмайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Алавес Алавес
Бугунги янгиликлар