Бугун
45
Ўзбек

«Челси» Энцо Фернандес ўрнига икки яримҳимоячидан бирини танламоқда

Футбол
13 август, 08:15
Лондон клуби «Манчестер Сити»га кетиши мумкин бўлган аргентиналик футболчининг ўрнини тўлдиришни режалаштирмоқда.
«Челси» Энцо Фернандес ўрнига икки яримҳимоячидан бирини танламоқда
Foto: Getty Images

ТEАМtalk маълумотига кўра, «Челси» Энцо Фернандеснинг «Манчестер Сити»га эҳтимолий трансфери фонида янги яримҳимоячи харид қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Манбага кўра, Лондон клуби «Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скотт ва «Кристал Пэлас» футболчиси Адам Уортон вариантларини кўриб чиқмоқда. Ҳар икки футболчи ҳам бир йилдан ортиқ вақт давомида «Челси»нинг трансфер рўйхатида бўлиб келган.

Айни пайтда «Челси» иккала футболчи бўйича ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» янги мавсумдаги илк Премер-лига баҳсини 24 август куни сафарда «Фулҳэм»га қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 25 августга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар