Журналист Сем Табуто маълумотига кўра, «Челси» ҳужумчиси Лиам Делапни сотишга тайёр. Лондон клуби 23 ёшли футболчи учун 58,5 миллион евролик таклифларни кўриб чиқади.
Айни пайтда Делапга «Эвертон» ва «Ноттингҳэм Форест» клублари қизиқиш билдирмоқда.
«Челси» ўтган ёзда ҳужумчини «Ипсвич»дан 35,5 миллион еврога сотиб олганди. Делап Лондон клуби сафида барча турнирларда 41 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Лиам Делапнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган.