«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Тижани Рейндерс фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, нидерландиялик 28 ёшли футболчи «Ал Қодисия» билан келишувга эришди. Трансфер қиймати тахминан 60 миллион еврони ташкил этади.
Қайд этилишича, Рейндерс Саудия клуби билан 5 йиллик битим имзолайди. Йилига 20 миллион евро атрофида маош олади.
Рейндерс ўтган мавсумда барча турнирларда 47 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади