«Рейнжерс» собиқ бош мураббийи Расселл Мартин «Лестер»ни бошқаради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Мураббий билан тузилган шартнома 3 йилга мўлжалланган. Бунгача мутахассис «Милтон-Кинс Донс», «Суонси» ва «Саутҳемптон» жамоаларида ҳам ишлаган. У «Рейнжерс»ни 2025 йил октябр ойида тарк этган эди.
Ўтган мавсум якунига кўра, «Лестер» Чемпионшипдан Лига 1га тушиб кетди. Бу дивизион Англия футбол тизимида учинчи поғонада ҳисобланади.
2015/2016 йилги мавсумда клуб Англия чемпиони бўлган. Ўша мавсумда Клаудио Раниери бошқарувидаги жамоа 38 турда 81 очко тўплаб, энг яқин таъқибчиси «Арсенал»ни 10 очкога ортда қолдирганди.