Live
6
Ўзбек

Жеррард ЖЧдаги биринчи ўйин учун Англиянинг асосий таркибини тузди

Футбол
14 июн, 09:38
Англия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси ўз талқинига кўра жамоанинг асосий таркибини тузди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Жеррард ЖЧдаги биринчи ўйин учун Англиянинг асосий таркибини тузди
Фoтo: Gettyimages
17.06.2026, 16:00 Жаҳон чемпионати Англия Англия - : - Хорватия Хорватия

Англиялик собиқ яримҳимоячи Стивен Жеррард ЖЧ ўйинлари учун асосий таркибининг ўз вариантини тузди.

Дарвозабон: Жордан Пикфорд.

Ҳимоячилар: Рис Жеймс, Эзри Конса, Марк Геҳи, Нико О'Райли.

Яримҳимоячилар: Деклан Райс, Эллиот Андерсон, Жуд Беллингҳем.

Ҳужумчилар: Энтони Гордон, Букайо Сака, Ҳарри Кейн.

Англия миллий жамоаси жаҳон чемпионати-2026даги дебют ўйинини Хорватияга қарши ўтказади. Баҳс 17 июн куни бўлиб ўтади. L гуруҳи иккинчи турида инглизлар Гана (23 июн) билан рўбарў келади ҳамда 3-турда — Панама (28 июн) билан ўйин.

Гуруҳ босқичи 11 — 27 июн кунлари бўлиб ўтади. Жамоалар ҳар бири учтадан ўйин ўтказади. Плей-офф йўлланмасига гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни жамоалар қўлга киритади. Шунингдек, учинчи поғонани банд этган 8 та энг яхши жамоа мусобақадаги иштирокини давом эттиради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Хорватия Хорватия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар