Германия миллий жамоаси сардори ва яримҳимоячиси Йозуа Киммих немисларнинг жаҳон чемпионатидаги илк ўйини арафасида мусобақа, жамоадаги ҳолат ва асосий мақсад ҳақида гапирди.
«Биз яна бир бор Германия биз билан фахрланишини истаймиз Мана шу асосий мақсадимиз ҳисобланади. Бу ерда бутун мамлакатимиз номидан иштирок этишимизни яхши биламиз. Йирик турнирда Германия номидан қатнашиш — буткул бошқа масала. Бизда Германияга қувонч ва ҳаяжон улашиш учун улкан имконият бор. Жамоа сардори сифатида менинг вазифами бироз ўзгарди.
Жамоамиздаги ижобий энергияни ҳис қиляпман. Агар биз бор кучимиз билан ҳаракат қилсак, чин қалбдан, қатъият ва иштиёқ билан ўйнасак, эҳтимол, бу энергияни бутун мамлакатга етказиб бера олармиз ҳамда ЖЧ-2006дагидек ҳолат такрорланар. Ўша мундиални болалигимда ўз кўзларим билан кўрганман ва барчасини ўзимда ҳис қилганман. Майдонда бизга қийин бўладиган ҳолатлар ҳам бўлади, албатта. Мамлакат бизни қўллаб-қувватлаётганини сезиб туриш, бизга катта ёрдам бериши мумкин», - дея Киммих сўзларини келтирди Bild.
Эслатиб ўтамиз, Германия миллий жамоаси E гуруҳида Кюрасао, Кот‑д’Ивуар ва Эквадор жамоаларига қарши майдонга тушади.