Live
1
Ўзбек

Клозе: «Агар рекордимни Месси янгиласа, хурсанд бўламан»

Футбол
14 июн, 07:01
Германия миллий жамоаси собиқ форварди, ЖЧ-2014 ғолиби агарда Лионел унинг рекордини янгиласа, хурсанд бўлишини айтди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Клозе: «Агар рекордимни Месси янгиласа, хурсанд бўламан»
Фoтo: Gettyimages

Германия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси, Жаҳон чемпионати-2014 ғолиби Мирослав Клозе агарда аргентиналик форвард Лионел Месси унинг мундиаллардаги голлар сони бўйича рекордини янгиласа, фақатгина хурсанд бўлишини таъкидлаб ўтди.

Маълумот учун, Клозе жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Мирославнинг ҳисобида 24 та ўйинда 16 та гол мавжуд. Ҳозирга келиб Месси 26 ўйинда 13 та гол расмийлаштиришга улгурган, Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппеда эса — 14 ўйинда 12 та гол.

«Рекордим мана шу жаҳон чемпионатида янгиланишини кутяпман. Жамоалар сони ортгани сари, ўйинлар ҳам кўпроқ бўлади ва табиийки гол уриш имкони ҳам ошади. Менимча, Аргентина ва Франция турнирда анча узоққа боради.

Ҳаммаси жойида, ҳар қандай рекорд ҳам вақти келиб янгиланади. Агарда буни Месси амалга оширса, хурсанд бўламан. Мен доим унинг ашаддий мухлисларидан бири бўлганман. Месси — даҳо.

Шунингдек, аргентиналик мураббий Скалонини ҳам қаттиқ ҳурмат қиламан. Мен у билан «Лацио»да бирга тўп тепганман. Ўшанда у менга шаҳарни кўрсатганди. Биз дўст бўлиб қолганмиз», - дея Клозе сўзларидан иқтибос келтирди Süddeutsche Zeitung.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар