«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Рубен Аморим «Милан»ни бошқаришни хоҳламоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, Аморим «Милан» билан муҳокама қилинган барча шартларга рози бўлишга тайёр. 41 ёшли мутахассис ушбу лавозимни қўлга киритишни истамоқда ва миланликлардан якуний қарорни кутмоқда.
Аморимнинг сўнгги иш жойи «Манчестер Юнайтед» бўлиб, у жамоани 2024 йил ноябр ойидан 2026 йил январ ойигача бошқарган. Аввалроқ Аморим «Бенфика»ни бошқармаслиги маълум қилинганди.