«Милан» клуби янги бош мураббий излашда давом этмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «россонерилар» австриялик мутахассисни тайинлаш ҳақида қарорни ҳозирча қабул қилмаган.
Шунингдек, клуб Рубен Аморим билан музокара ўтказган. «МЮ» собиқ мураббийи А Серияда иш бошлашга қарши эмас.
Номзодлар орасида «Ал Аҳли»дан Маттиас Яйссле ҳам бор. Клуб ушбу мураббий номзодини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда жамоа Массимилиано Аллегри бошқарди. Бироқ жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма олмади.