Live
4
Ўзбек

Гана ТИВ Томас Партига виза берилмагани юзасидан баёнот берди

Футбол
14 июн, 11:01
Канаданинг қарори Гана ҳукумати томонидан кескин танқид қилинди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Гана ТИВ Томас Партига виза берилмагани юзасидан баёнот берди
Foto: Getty Images
17.06.2026, 19:00 Жаҳон чемпионати Гана Гана - : - Панама Панама

Гана ташқи ишлар вазири Самуел Окудзето Аблаква Канада ҳукумати Томас Партига ЖЧ-2026 учун виза беришни рад этгани юзасидан расмий баёнот билан чиқди.

Вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилган мурожаатида Канада қарорини «ўзбошимчалик» ва «адолатсизлик» деб атади.

«Гана Республикаси ҳукумати Канада томонидан Гана фуқароси ва миллий жамоанинг муҳим футболчиси Томас Партига вақтинчалик кириш рухсатномаси берилмагани юзасидан жиддий хавотир билдиради», — дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, Канада иммиграция хизмати қарорни мамлакатнинг иммиграция ва қочқинларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунига асосланган ҳолда қабул қилган.

Гана томони бу қарор Буюк Британияда давом этаётган суд жараёни билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Шу билан бирга, баёнотда футболчига нисбатан айблов ҳукми чиқарилмагани ва унинг айби суд томонидан исботланмагани алоҳида таъкидланган.

«Гана ҳукумати демократик жамиятларнинг асосий тамойилларидан бири бўлган айбсизлик презумпцияси принципини қўллаб-қувватлайди», — дейилади ҳужжатда.

Маълум қилинишича, 11 июн куни Гана ТИВ Канада томонига расмий норозилик нотаси юборган ҳамда қарорни қайта кўриб чиқишни сўраган.

Шунингдек, вазир Самуел Аблаква мазкур масала юзасидан Канада сиёсатчилари билан қўшимча музокараларни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Томас Парти Гана миллий жамоасининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади ва унинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Гана Гана
  • Панама Панама
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар