Германия миллий жамоаси ҳужумчиси Кай Ҳаверц ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Кюрасаога қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.
29 ёшли футболчи учрашувда дубл қайд этиб, Германиянинг 7:1 ҳисобидаги йирик ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
Ҳаверц дастлаб биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, учрашув якунига яқин ўзининг иккинчи голини урди.
Мазкур натижадан сўнг Германия миллий жамоаси 3 очко билан E гуруҳида пешқадамга айланди. Кюрасао эса очкосиз ҳолда сўнгги поғонадан жой олди.
Гуруҳнинг бошқа учрашувида Эквадор ва Кот-д'Ивуар ўзаро баҳс олиб боради.
2-турда Германия 20 июн куни Кот-д'Ивуарга қарши майдонга тушади. Кюрасао эса 21 июн куни Эквадор билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Германия сафида Лукас Нмеча, Нико Шлоттербек, Жамол Мусиала, Браун ва Денис Ундав ҳам гол муаллифига айланди. Кюрасао таркибидаги ягона голни Комененция киритди.