Live
1
Ўзбек

Адвокат Германия билан ўйин ҳақида: «1:4 ҳисоби адолатлироқ бўларди»

Футбол
14 июн, 17:14
Кюрасао бош мураббийи йирик мағлубиятдан сўнг ҳис-туйғуларини яширмади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Адвокат Германия билан ўйин ҳақида: «1:4 ҳисоби адолатлироқ бўларди»
Foto: Getty Images
14.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Германия Германия 7 : 1 Кюрасао Кюрасао

Кюрасао миллий жамоаси бош мураббийи Дик Адвокат ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-турида Германиядан учралган 1:7 ҳисобидаги мағлубиятга изоҳ берди.

Тажрибали мутахассис учрашув натижаси жамоасининг хатоларини акс эттирганини, бироқ ҳисоб бундан камроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«Кейинги ўйин бутунлай бошқача бўлади. Биз босқичма-босқич ҳаракат қиляпмиз. Германияга жуда осон икки ёки учта гол уриш имконини бердик. Менимча, 1:4 ҳисоби адолатлироқ бўларди», — деди Адвокат ФИФА'нинг YouTube каналига берган интервюсида.

77 ёшли мутахассис ўйин олдидан ва ундан кейин кўзига ёш келганига ҳам изоҳ берди.

«Асосий сабаб — Кюрасао халқи яна футбол орқали қувончни ҳис қилаётганидир. Балки бу ёш билан ҳам боғлиқдир. Баъзан ҳис-туйғулар пайдо бўлади, уларни жиловлашга ҳаракат қиламан, чунки бу менга унчалик ёқмайди», — деди нидерландиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Кюрасао мундиалдаги илк учрашувида Германияга 1:7 ҳисобида имкониятни бой берди. Немислар сафида Кай Ҳаверц дубл қайд этган бўлса, Лукас Нмеча, Нико Шлоттербек, Жамол Мусиала, Браун ва Денис Ундав ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Кюрасао сафидаги ягона гол муаллифи Комененция бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Кюрасао Кюрасао
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар