Live
1
Ўзбек

Нагелсманн Германиянинг йирик ғалабаси ҳақида: «Энг муҳими — турнирни ғалаба билан бошлаш»

Футбол
14 июн, 17:11
Мазкур натижадан сўнг Германия 3 очко билан E гуруҳи пешқадамига айланди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Нагелсманн Германиянинг йирик ғалабаси ҳақида: «Энг муҳими — турнирни ғалаба билан бошлаш»
Foto: Getty Images
14.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Германия Германия 7 : 1 Кюрасао Кюрасао

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн Кюрасао устидан қозонилган 7:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, рақиб ҳисобни тенглаштиргач, немисларга ўз ўйинини тиклаш учун бироз вақт керак бўлган.

«Рақиб ҳисобни тенглаштиргач, ўйинимизни қайта топишимиз учун бир неча дақиқа керак бўлди. Кюрасао ҳам футбол ўйнай оладиган жамоа эканини кўрдик. Уларнинг гуруҳ босқичидаги кейинги ўйинларини қизиқиш билан кузатаман», — деди Нагелсманн ФИФА расмий сайтига берган интервюсида.

Германия бош мураббийи жамоасининг ҳужумдаги ҳаракатларидан мамнун эканини ҳам яширмади.

«Етти гол урганимиздан жуда хурсандман. Бундан ташқари, жамоамизнинг ўйини деярли тўлиқ маънода менга ёқди. Ҳар қандай турнирни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим. Буни уддалаганимиздан мамнунмиз», — дея қўшимча қилди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 E гуруҳи 1-тур учрашувида Германия Кюрасаони 7:1 ҳисобида мағлуб этди. Немислар сафида Кай Ҳаверц дубл қайд этган бўлса, Лукас Нмеча, Нико Шлоттербек, Жамол Мусиала, Браун ва Денис Ундав ҳам гол урди.

Мазкур натижадан сўнг Германия 3 очко билан E гуруҳи пешқадамига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Кюрасао Кюрасао
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар