«Астон Вилла» ёзги трансфер ойнасида жамоанинг асосий дарвозабони Эмилиано Мартинес билан хайрлашиши мумкин. Шу сабабли клуб аргентиналик посбоннинг эҳтимолий ўрнини босувчи вариантларни кўриб чиқмоқда.
А Bolа нашри хабарига кўра, Бирмингҳэм клуби «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубинга қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, украиналик футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттиришни истамоқда. Португалия клуби эса 24 ёшли посбонни камида 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Ўтган мавсумда Трубин барча мусобақаларда 50 та баҳсда майдонга тушиб, 43 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, у 21 учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Дарвозабоннинг «Бенфика» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Эмилиано Мартинеснинг келажаги борасида ҳам турли хабарлар тарқалмоқда. Агар аргентиналик посбон клубни тарк этса, Трубин «Астон Вилла»нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланиши мумкин.