«Арсенал» Марокаш миллий жамоаси аъзоси бўлган яримҳимоячи Аюб Буаддини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади.
Лондон клуби ҳозирча «Лилл»га расмий таклиф юбормаган, аммо 18 ёшли футболчининг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.
The Times маълумотига кўра, француз клуби Буаддини 70 миллион еврога (60 миллион фунт стерлинг) баҳоламоқда.
Аюб шанба куни Жаҳон чемпионатидаги дебютини ўтказди ва гуруҳ босқичининг 1-турида Бразилияга (1:1) қарши баҳсда майдонга тушди.
Буадди ўтган мавсумда Лига щда қатнашиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
«Арсенал» Марокаш яримҳимоячиси трансфери бўйича музокараларни бошлади
Футбол
14 июн, 16:50
«Лилл» 18 ёшли иқтидорни 70 млн еврога баҳоламоқда.
Foto: Getty Images