Бугун, 15 июн куни АҚШдаги Оқ уй ҳудудида тарихий UFC White House — Freedom 250 турнири бўлиб ўтади.
Кечанинг асосий жанги енгил вазн тоифасидаги чемпионлик беллашуви бўлади. Унда амалдаги чемпион Илия Топурия вақтинчалик камар соҳиби Жастин Гейжига қарши октагонга кўтарилади.
UFC’нинг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси хабар беришича, турнир бошланиш вақти ўзгартирилди. Дастлабки режага кўра, мусобақа 05:00 (Тошкент вақти билан)да старт олиши керак эди, аммо ноқулай об-ҳаво шароити сабаб турнир кечиктирилди. Энди жанглар 06:00 да бошланади.
Иккинчи асосий жангда Алекс Перейра учинчи вазн тоифасини забт этишга уриниб кўради. У оғир вазнда вақтинчалик камар учун Сирил Ганга қарши жанг қилади.
Аввалроқ Дана Уайт Махачевнинг Оқ уйдаги турнирда жанг қилмаслиги сабабини айтиб ўтганди.