«Барселона» клуби ва Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес «ПСЖ»га эҳтимолий трансфери ҳақидаги миш-мишларни изоҳлашдан бош тортди ва фақат олдиндаги Жаҳон чемпионати ўйинларига эътибор қаратганини айтди.
«ПСЖ» томонидан қизиқиш борлиги ҳақида ҳеч нарса билмайман ва бу мени қизиқтирмайди. Мен фақат Кабо-Верде билан ўйин ҳақида ўйлаяпман», – деди 26 ёшли испан.
Аввалроқ Париж клуби Брэдли Барколянинг жамоани тарк этиши эҳтимоли юзага келса, Торресни трансферини кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.
Ўтган мавсумда Ферран Ла Лига доирасида 33 ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 2 та голли узатма берган.
Ферран «ПСЖ»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Футбол
14 июн, 17:38
«Барселона» ҳужумчисининг тўлиқ эътибори Жаҳон чемпионатида.
Foto: Getty Images