Live
1
Ўзбек

Гудел 7 йиллик фаолиятдан сўнг «Севиля»ни тарк этади

Футбол
12 июн, 10:35
Сербиялик ҳимоячи жамоа билан икки бор Европа Лигасида зафар қучди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Гудел 7 йиллик фаолиятдан сўнг «Севиля»ни тарк этади
Foto: Getty Images

«Севиля» ҳимоячиси Неманя Гудел шартнома муддати тугагани сабабли клубни тарк этади.

Андалусияликлар раҳбарияти ва футболчи ўртасида ўтказилган учрашувдан сўнг томонлар 30 июн куни шартнома тугаши билан ўзаро келишув асосида хайрлашишга қарор қилишди.

«Сербиялик ҳимоячи 2019 йил ёзида 27 ёшида «Севиля»га келган ва 34 ёшида клубни тарк этмоқда. У дастлаб тўрт йиллик шартномасини тўлиқ ўтаб, 2023 йилда яна уч йилга узайтирилган келишув асосида ҳаракат қилди.

У «Рамон Санчес Писхуан»даги фаолияти давомида жами 261 та расмий баҳсда иштирок этди ва клуб тарихида хорижлик футболчилар орасида ўйинлар сони бўйича бешинчи ўринга кўтарилди.

У жамоа билан 2020 ва 2023 йилларда Европа Лигасида ғолиб чиқди.

«Севиля» Неманя Гуделга етти йиллик садоқати учун миннатдорлик билдиради ва унинг келгуси шахсий ҳамда профессионал фаолиятида муваффақият тилайди», — дейилади клуб баёнотида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Севилья Севилья
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар