Марказий ҳужумчи Робби Юр «Севиля» футболчисига айланди. Бу ҳақда испан клуби матбуот хизмати расмий сайти орқали хабар берди.
22 ёшли форвард Швециянинг «Сириус» клубидан Ла Лига вакили сафига бориб қўшилди. Норасмий маълумотларга кўра, трансфер суммаси бонусларни инобатга олмаганда 6,5 миллион еврони ташкил қилган. Юр «Севиля» билан 5 йиллик битим имзолаган.
Шотландия ёшлар жамоаси собиқ ҳужумчиси Швеция чемпионати тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 15 та гол мавжуд. Ўтган мавсумда Юр барча мусобақаларни инобатга олганда 35 ўйинда майдонга тушиб, 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, «Севиля» ўтган мавсум Ла Лигада 13-ўринни эгаллади.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади