Бугун
7
Ўзбек

«Реал»дагилар таркиб 95% тайёр деб ҳисоблашмоқда

Футбол
11 август, 07:06
Мадрид клуби бу ёз бошқа йирик трансферларни режалаштирмаяпти.
«Реал»дагилар таркиб 95% тайёр деб ҳисоблашмоқда
Фото: Getty Images

«Қироллик клуби» ушбу ёзги трансфер ойнаси вақтида бошқа шов-шувли трансфер амалга оширишни режа қилмаяпти.

«Қаймоқранглилар»нинг охирги хариди вингер Ян Диоманде бўлди. У Германиянинг «Лейпциг» клубидан бонусларни инобатга олмаганда 125 млн евро эвазига сотиб олинди.

Marca нашри хабарига кўра, «Реал»дагилар Жозе Моуринио бошчилигидаги жамоа таркиби янги мавсумга 95% тайёр деб ҳисоблашмоқда. Эндиликда клубда керак бўлмаган футболчилар билан хайрлашиш масалаларига эътибор қаратилади. Янги харидлар фақатгина бирор бир футболчининг кутилмаганда жамоани тарк этиши ёки жароҳатлар туфайлигина амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мадридликлар сафига Марк Кукуреля, Дензел Думфрис, Ибраима Конате, Бернарду Силва ва Карлос Эспи келиб қўшилди. Ўз навбатида Гонсало Гарсия, Сесар Паласиос, Фран Гарсия, Марио Мартин, Фран Гонсалес, Франко Мастантуоно (ижара), Дани Себалиос, Давид Алаба ва Даниэл Карвахал Мадридни тарк этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар