Бугун
7
Ўзбек

Хедира: «Эл Класико»га тайёргарликда «Барселона» ҳақида икки дақиқа гаплашардик, кейин 40 дақиқа Мессини муҳокама қилардик»

Футбол
11 август, 23:15
«Реал» собиқ футболчиси Моуринио даврида «Барселона»га қарши баҳсларга қандай тайёргарлик кўрилганини эслади.
Хедира: «Эл Класико»га тайёргарликда «Барселона» ҳақида икки дақиқа гаплашардик, кейин 40 дақиқа Мессини муҳокама қилардик»
Foto: Getty Images

«Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Сами Хедира Жозе Моуринио «Реал»ни бошқарган даврда «Барселона»га қарши «Эл Класико»га тайёргарлик жараёни қандай кечганини сўзлаб берди.

«Эл Класико»га тайёргарлик жуда қизиқарли ўтарди. Биз «Барселона» ҳақида икки дақиқа гаплашардик, кейин эса 40 дақиқа Мессини муҳокама қилардик. Жозе учун энг кичик тафсилот ҳам муҳим эди. Энг асосийси Мессини тўхтатиш эди», — дея Хедиранинг сўзларини Мadrid Xtra келтирди.

Маълумот учун, Моуринио «Реал»ни илк бор 2010–2013 йилларда бошқарган. Португалиялик мутахассис ёзда Мадрид клубига яна қайтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Реал» Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллаб, чемпион «Барселона»дан 8 очко ортда қолди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

150+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар