«Бетис» клуби марказий ҳимоячиси Натан фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TNT Sports BR хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, «Барселона» 25 ёшли бразилиялик футболчини жамоани тарк этган Роналд Араухога ўринбосар сифатида кўрмоқда. «Кўк-анорранглилар» аллақачон бу масалада «Бетис» билан музокараларни бошлаб юборган.
Ўтган мавсум Натан барча мусобақаларни инобатга олганда 45 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма етказиб берди.
Бразилиялик футболчининг «Бетис» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали ҳимоячининг актуал трансфер нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.