Live
2
Ўзбек

Симеоне: «Атлетико»нинг ҳимояда яна ишончли ўйнашини истайман»

Футбол
11 август, 05:57
Мадридликлар бош мураббийи жамоанинг ҳимоядаги ўйини ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Симеоне: «Атлетико»нинг ҳимояда яна ишончли ўйнашини истайман»
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоанинг ҳимоядаги ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоамизнинг ҳимояда яна ишончлироқ ўйнашини истайман. Ўтган мавсумда, айниқса, Чемпионлар Лигасида жуда ёмон ҳимояландик. Кўп ҳужум қилганимиз ва яримфиналга чиққанимизга қарамай, буни ҳеч ким қадрламайди. Нима учун? Чунки «Атлетико»нинг обрўси шунақа», — дея Симеоненинг сўзларидан иқтибос келтиради France Football.

Аргентиналик мутахассис, шунингдек, яримҳимоячилардан ҳам кўпроқ гол кутишини қўшимча қилди.

Маълумот учун, «Атлетико» Испания Ла Лигасининг янги мавсумини ўз уйида «Малага»га қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув 19 август куни Тошкент вақти билан соат 23:59да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар