Бугун
21
Ўзбек

Илҳом Мўминжонов «Металлург»дан истеъфога чиқарилди

Футбол
11 август, 03:10
«Яйпан»га қарши ўйиндан сўнг мутахассис раҳбариятдан истеъфо сўраган.
Илҳом Мўминжонов «Металлург»дан истеъфога чиқарилди
Фото: FC Metallurg

Бекободнинг «Металлург» клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов истеъфо беришга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Сир эмаски, мавсум стартидан аввал жамоа олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Бироқ биринчи давра давомида бир нечта ўйинларда аламли тарзда очколарни қўлдан чиқарган «Металлург» етакчилар қаторидан тушиб, жадвалда бир нечта поғона пастлаб кетди.

Кеча, 10 август куни Пролиганинг 14-тури доирасида жамоамиз Бекободда Фарғонанинг «Яйпан» клубини қабул қилди ва ҳисобда олдинга бораётганига қарамай, якунда ғалаба ва қимматли очколарни қўлдан бой берди.

Ўйиндан кейин жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов раҳбариятдан истеъфо сўради. Юзага келган вазият, мураббийнинг сўрови ва барча деталларни инобатга олган ҳолда клуб раҳбарияти мураббий аризасини қабул қилди.

Маълумот учун, Илҳом Мўминжонов қўл остида чемпионат доирасида 14 та учрашув ўтказган «Металлург» 6 бор ғалаба қозонди ва 4 тадан дуранг ҳамда мағлубият қайд этди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ «Каттақўрғон» Ёрқин Назаровни истеъфога чиқаргани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Металлург Металлург
Бугунги янгиликлар