Бугун
21
Ўзбек

Элит ОЧЛ. «Пахтакор»нинг бугунги рақиби «Ал Ҳусайн» ҳали Ўзбекистон клубларига енгилмаган

Футбол
11 август, 03:35
Учрашув соат 20:00 да бошланади.
Элит ОЧЛ. «Пахтакор»нинг бугунги рақиби «Ал Ҳусайн» ҳали Ўзбекистон клубларига енгилмаган
Фото: Al Hussein SC

Бугун, 11 август куни Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Элит Осиё Чемпионлар Лигаси саралаш босқичи доирасида Иорданиянинг «Ал Ҳусайн» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу беллашув олдидан ЎзПФЛ матбуот хизмати икки жамоа ҳақида қизиқарли маълумотни тақдим этди. Унга кўра, «Ал Ҳусайн» ҳали Ўзбекистон клубларига енгилмаган — 2 ўйин, 2 ғалаба.

Жамоа 2024 йилда «Насаф» билан ОЧЛ-2 турнири доирасида куч синашган. Унда иорданияликлар икки баҳсда ҳам бир хил 2:1 ҳисобида зафар қучган.

«Пахтакор» эса Иордания клубларига қарши 1 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. 2002 йилда ОЧЛ доирасидаги беллашувда тошкентликлар «Ал Веҳдат»ни ўз майдонида 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, сафарда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган.

Маълумот ўрнида, «Пахтакор» — «Ал Ҳусайн» қарама-қаршилигига бугун, 11 август куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт берилади. Аввалроқ учрашувни жанубий кореялик ҳакамлар бошқариши маълум қилинганди.

Элит ОЧЛ. «Пахтакор»нинг бугунги рақиби «Ал Ҳусайн» ҳали Ўзбекистон клубларига енгилмаган
Фото: ЎзПФЛ

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар