Live
4
Ўзбек

Карас: «Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим»

Футбол
10 август, 08:13
«Пахтакор» бош мураббийи эртанги баҳс олдидан фикр билдирди.
Карас: «Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим»
Фото: Пахтакор ПФК

Эртага, 11 август куни «Пахтакор» Элит ОЧЛ саралаш босқичи доирасида Иорданиянинг «Ал Ҳусайн» клубига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс олдидан «шерлар» бош мураббийи Эмилиан Карас ҳамда футболчи Башар Ресан матбуот анжуманида қатнашди.

Карас: «Бир неча ой олдин Иордания футболи ҳақида ҳеч нарса билмас эдим. Иордания миллий жамоасининг даражаси анча юқори экан. Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишди. Адашмасам, «Ал Ҳусайн»нинг 7 нафар ёки ундан кўпроқ футболчиси мундиалда иштирок этди. Шунингдек, «Ал Ҳусайн»нинг Кубок ва Чемпионатдаги натижаларини кузатиб бордим. Жамоа таркибида яхши футболчилар бор. Вазиятдан фойдаланиб, мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим.

Биз Суперлигада кўп очко йўқотдик. «Бухоро»га қарши сўнгги ўйинда барчаси яхши эди. Ўйинни назорат қилаётгандик. Мен буни жисмоний ҳолат билан боғламайман. Менимча, муаммо концентрацияда бўлди. Ўзингиз биласиз, 2:0 ҳисоби футболдаги энг ноқулай ҳисоблардан бири. Рақибнинг биринчи голини эса ўзингиз кўрдингиз. Шундан сўнг уларда руҳий устунлик ва иштиёқ пайдо бўлди. Биз яна шундай вазиятлар такрорланмаслиги устида ишлаяпмиз.

Айнан қандай ўйин намойиш этишимизни аниқ айта олмайман. Ҳеч қайси бир жамоа майдонга ютқазамиз деб чиқмайди, буни биласиз. Ушбу босқич бир ўйиндан иборат. Бу эса жуда муҳим омил. Кўплаб ҳисобга олишимиз керак бўлган жиҳатлар бор, об-ҳаво. Эртага «Пахтакор» ғалаба олиб келадиган ўйин намойиш этади.

Ресан: «Эртага осон ўйин бўлмайди. «Ал Ҳусайн»нинг кўплаб футболчилари Жаҳон чемпионатида ўйнади. Биз тўрт кун олдин "Бухоро"га қарши ўйнадик. Иккита машғулот ўтказишга улгурдик, бири тикланиш учун ва иккинчиси тактик машғулот. Насиб эртага яхши натижага эриша оламиз. «Ал Ҳусайн» ҳали янги мавсумда ўйин ўтказмади. Шунинг учун мураббийлар штаби рақибни ўрганишда бироз қийинчиликка дуч келган бўлиши мумкин.

Айман Осиёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири. У мундиалда қандай ўйнаганини кўрдингиз. Мундиалга саралашда кўплаб гол урди ва мундиалнинг ўзида ҳам. У мендан Суперлига даражасини ва ҳаёт қандай эканлигини сўради. Мен Ўзбекистонда маҳаллий чемпионат кучлилигини айтдим. Ҳозир бир уч нафар ироқлик бир жамоада ўйнамоқдамиз. Биз «Пахтакор»га кўпроқ ёрдам беришимиз керак.

Тўрт ҳафта олдин майдон яхши ҳолатда эди. Эртанги ўйинни «Пахтакор» учун эмас, ўзбек футболи учун томоша қилишади. Қолаверса, очиқ футбол ўйнайдиган жамоалар учун майдон ҳолати яхши бўлиши ўта муҳим. Эртага бундай камчиликларга эътибор бермай, фақатгина натижа ҳақида ўйлаймиз. Майдон ҳолати бизга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди», - деди Ресан.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар