«ПСЖ» янги асосий трансфер мақсади «Реал» футболчиси Арда Гулерга айланди. Бу ҳақда Туркиянинг Haberler нашри маълум қилди.
Франция гранди 21 ёшли футболчи учун 115 миллион евро миқдорида таклиф йўллади. «Реал» раҳбарияти ҳозирда таклифни кўриб чиқмоқда, аммо трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли паст.
Мадрид клубида Гулер жамоанинг энг истиқболли футболчиларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Агар трансфер амалга ошса, Гулернинг собиқ клуби «Фенербаҳче» ҳам сезиларли маблағ ишлаб олади.
Истанбул клуби футболчининг кейинги трансферидан 20 фоиз улушга эга бўлгани учун 115 миллион евролик келишувдан 23 миллион евро қўлга киритади. Аввалроқ Алонсо «Челси»га Гулерни олиб келмоқчи экани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади