Колумбияда миллий чемпионат учрашувлари ҳам тўхтатилди. Бу ҳақда мамлакат Футбол Федерацияси хабар берди.
Бунга кучли зилзила содир бўлгани сабаб бўлган. Ер силкинишлари кучи Рихтер шкаласи бўйича 7,4 баллга етган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозирга қадар 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони ҳали яна ошиши мумкин. Бундай вазиятда мамлакат миллий чемпионати учрашувлари ҳам тўхтатилади. Чемпионат қачон қайта давом эттирилиши ҳозирча маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Америка, айниқса унинг ғарбий соҳили сейсмик нуқтаи назардан ўта хавфли ҳудуд ҳисобланади. Инсоният тарихидаги энг кучли зилзила 1960 йилда Чилида содир бўлган. Икки йил олдин эса айни шу мамлакат футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган.
Аввалроқ Неймар Венесуэладаги зилзила жабрланувчилари учун 250 минг доллар хайрия қилгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади