Бугун
21
Ўзбек

Месси яқин вақт ичида «Интер Майами»га қайтмайди

Футбол
10 август, 23:20
Лео оиласи билан номаълум муддатга Аргентинада қолади.
Месси яқин вақт ичида «Интер Майами»га қайтмайди
Фото: Getty Images

«Интер Майами» футболчиси Лионел Месси яқин вақт ичида клуб ихтиёрига қайтмайди. Бу ҳақда Inter Miami News Hub хабар берди.

8 август куни Лионелнинг отаси Хорхе Месси 68 ёшида вафот этди. Футболчи Росариога етиб борди ва 9 август куни отасининг дафн маросими бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, 39 ёшли футболчи оиласи билан номаълум муддатга Аргентинада қолади. «Интер Майами» вазиятга ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда ва унинг тез орада қайтишини талаб қилмайди.

Маълумот ўрнида, «Интер Майами» Мессисиз Лига кубоги баҳсида «Монтеррей»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Мексика клуби дарвозасига ягона голни урган аргентиналик яримҳимоячи Родриго де Паул ҳамюртини қўллаб-қувватлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Аргентина Аргентина
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +4 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар