«Аталанта» жамоа сардорларидан бири Берат Жимсити билан хайрлашди.
33 ёшли ҳимоячи «Ад Дирия» клубига ўтди. Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, бергамоликлар Албания миллий жамоаси футболчиси учун 3 миллион евро олишди.
Жимсити 2016 йилдан буён «Аталанта»га тегишли эди. Ўтган мавсумда у А Серияда 34 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди.
Маълумот учун, Бератнинг янги жамоаси «Ад Дирия» янги мавсумни Саудия юқори дивизионида ўтказади.
«Аталанта» тажрибали ҳимоячиси Жимситини Саудия клубига сотди
Футбол
10 август, 16:43
Албаниялик футболчи 2016 йилдан бери Бергамо клубида ўйнаб келаётганди.
Foto: Getty Images