Бугун
21
Ўзбек

Туркиялик ҳакам денгизда чўкиб, вафот этди

Футбол
11 август, 01:00
Ҳоқон Эргин футболчилик фаолиятини якунлагач, ҳакам сифатида ишлай бошлаганди.
Туркиялик ҳакам денгизда чўкиб, вафот этди
Фото: Zonguldakspor FC

Туркия футболида фожиали воқеа юз берди. Собиқ футболчи Ҳоқон Эргин 34 ёшида Зонгулдак яқинидаги денгизда чўкиб, вафот этди.

Ҳодиса туш пайти Узункум соҳилида содир бўлган. Тўлқинлар кескин кучайгани сабаб маҳаллий ҳокимият денгизда чўмилишни тақиқлаганди. Огоҳлантиришга қарамай, Эргин денгизга тушган ва кўп ўтмай кўздан ғойиб бўлган.

Ҳодиса ҳақида хабар олингандан сўнг қутқарувчилар воқеа жойига етиб келган. Улар 34 ёшли Ҳоқонни денгиздан чиқариб, соҳилга олиб чиққан.

Эргин тез ёрдам машинасида Отатурк номидаги шифохонага етказилган. Бироқ шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Маълумот ўрнида, Ҳоқон Эргин футболчилик фаолиятини якунлагач, ҳакам сифатида ишлай бошлаганди. Аввалроқ туркиялик журналист Мусиаланинг «Галатасарой»га ўтиши ҳақидаги хабардан сўнг қўлга олингани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
Бугунги янгиликлар