Live
1
Ўзбек

Мареска: «Ман Сити» сардори Ҳоланд бўлганида, бизда муаммолар юзага келарди»

Футбол
11 август, 04:00
«Шаҳарликлар» бош мураббийи ўзининг ноодатий қоидаси ҳақида гапирди.
Мареска: «Ман Сити» сардори Ҳоланд бўлганида, бизда муаммолар юзага келарди»
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска ўзининг ноодатий қоидаси ҳақида гапирди.

«Лестер» ва «Челси»да ишлаган пайтимда шундай қоидам бор эди: биз гол урганимизда, сардор байрам қилиш учун эмас, кўрсатмалар олиш учун захира ўриндиғи ёнига келиши керак. Лекин сардорнинг ўзи гол урса, у нишонлаши мумкин.

Агар «Манчестер Сити» сардори Эрлинг Ҳоланд бўлганида, бизда муаммолар юзага келарди. Буни тасаввур қила оласизми?» — дея Маресканинг сўзларини келтиради The Athletic.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Ҳоланд барча мусобақалардаги 52 та ўйинда 38 та гол урди. Шунингдек, норвегиялик ҳужумчи ўз ҳисобига 9 та ассист ҳам ёздириб қўйганди.

Аввалроқ Мареска жамоада ўзи учун идеал муҳит яратилгани ҳақида гапириб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар