Ҳужумчи Душан Влаҳович эркин агент сифатида «Бешиктош»га ўтиш арафасида. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира Х тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, томонлар 2029 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича деярли келишиб олган. Сербиялик ҳужумчининг маоши бонусларсиз йилига 8 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, Влаҳович шартнома имзолагани учун катта бонус олади.
Музокараларда «Бешиктош» бош мураббийи Винченцо Италиано асосий рол ўйнамоқда. Туркия клуби келишувни муваффақиятли якунлашига ишончи комил.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Влаҳович Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этганди.
Маълумот учун, 2025/2026-йилги мавсумда Влаҳович барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали ҳужумчининг актуал трансфер нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.