«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринионинг штабига Германия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Сами Хедира қўшилади.
The Athletic маълумотига кўра, 2010-2015 йилларда Мадрид клуби сафида ўйнаган собиқ футболчи жамоада ёрдамчи мураббий лавозимини эгаллайди. Хедира учун бу мураббийлик фаолиятидаги илк тажриба бўлади.
Маълум қилинишича, Моуринио жамоа ва мураббийлар штаби ўртасида боғловчи бўла оладиган ёрдамчини кўришни хоҳлаган.
Аввалроқ португалиялик мураббий Пепени ҳам штабга таклиф қилишни режалаштиргани ҳақида хабарлар чиққанди.
Хедира «Реал»да Моуринио штабидан ўрин олади — манба
Футбол
14 июн, 18:40
Германиялик собиқ яримҳимоячи Мадрид клубига қайтишга яқин.
Foto: Getty Images