«Реал» клуби яримҳимоячиси Эдуардо Камавинга «Интер»нинг қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, «нерадзурри» вакиллари франциялик 23 ёшли футболчи бўйича сўров билан мурожаат қилишган. Футболчининг агентлари билан ҳам музокара ўтказган.
Бироқ, трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли жуда паст, чунки яримҳимоячининг ўзи Мадридда қолиш ниятида ва ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқишни истамаяпти.
Эдуардо Камавинганинг нархи Transfermarkt портали томонидан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўтган мавсумда «қаймоқранглилар» сафида барча турнирларда 43 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига иккита гол ва битта голли узатма ёздириб қўйди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилда якунига етади.