«Интер» клуби ҳимоячиси Алессандро Бастонининг агенти Туллио Тинти футболчи Миланни тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди. Аввалроқ футболчига Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдираётгани ва Алессандро янги мавсумни бошқа жамоада бошлаши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Тинти «Интер» қароргоҳига ташриф буюрди ва чоршанба куни клуб раҳбарияти билан учрашувдан кейин Бастонининг келажаги ҳақида гапирди.
«Бастони - «Интер» футболчиси, у шу ерда қолиши аниқ. Бундай футболчи барча етакчи клублар қизиқишига сабаб бўлиши табиий ва бу муаммо эмас. Ҳаётда нима бўлишини аввалдан билиб бўлмайди, аммо ҳозир у жуда ҳам бахтли ва Миланни тарк этмоқчи эмас», - деди Тинти Football Italia нашрига.
Якунига етган мавсумда ҳимоячи 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди.