«Интер» яримҳимоячиси Генрих Мхитарян би билан шартномасини бир йилга узайтиришга яқин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
«Бутун фаолиятим давомида мен барча масалалар билан мустақил равишда шуғулланадиган фақат бир нафар футболчини учратдим. У ҳамма нарсада – майдонда, унинг ташқарисида ва ўз фаолиятини бошқаришда ўртачадан юқори. У «Интер»да қолади. Ўйлайманки, ким ҳақида гапираётганимни тушундингиз», – деди «нерадзуррилар» спорт директори Перо Аузилио.
Манбага кўра, 37 ёшли Мхитарян музокараларни агент иштирокисиз ва ҳеч қандай алоҳида талабларсиз олиб борган.
Бундан ташқари, хавбек амалдаги шартномасига нисбатан маошининг камайишига рози бўлди, унга кўра футболчи солиқлар тўланганидан кейин мавсум учун тахминан 4 миллион евро олади.
«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву тажрибали футболчини келаси мавсумда жамоанинг муҳим қисми деб ҳисоблаб, уни сақлаб қолишни шахсан талаб қилган.
Ўтган мавсумда футболчи барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.