Бугун
22
Ўзбек

Торимий: «Ҳеч ким футболга оид савол бермади»

Футбол
15 июн, 02:15
Эрон сардори унга футбол эмас, балки сиёсатга оид саволлар берилганига эътибор қаратди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Торимий: «Ҳеч ким футболга оид савол бермади»
Фото: Getty Images
15.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Эрон Эрон 2 : 2 Янги Зеландия Янги Зеландия

Эрон миллий жамоаси сардори Меҳди Торимий матбуот анжуманида унга футбол эмас, балки сиёсатга оид саволлар берилганига эътибор қаратди.

«Ҳеч ким футболга оид савол бермади. Эртага биз кучли Янги Зеландия жамоасига қарши ўйнаймиз ва бу яхши ўйин бўлишига умид қиламан.

Сиёсатга келсак, сиёсий матбуот анжуманлари учун журналистлар бошқа шаҳарларга бориши керак. Биз Янги Зеландияни ҳурмат қиламиз ва ўйин яхши ўтишини истаймиз.

Биз барча мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва Янги Зеландия ҳам шу ёндашувга амал қилади деб умид қиламан. Эртанги кунни интиқлик билан кутяпман», — деди Торимий.

Маълумот ўрнида, Эрон ва Янги Зеландия миллий жамоалари 16 июн куни жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич 1-турида ўзаро тўқнаш келади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.

Аввалроқ АҚШ эронлик мухлисларнинг жаҳон чемпионати учун квоталарини бекор қилгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эрон Эрон
  • Янги Зеландия Янги Зеландия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар