Live
1
Ўзбек

Кюрасао миллий жамоаси дарвозабони Ром сейвлар сони бўйича жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди

Футбол
21 июн, 06:31
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Эквадор - Кюрасао ўйини бўлиб ўтди (0:0).
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Кюрасао миллий жамоаси дарвозабони Ром сейвлар сони бўйича жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди
Фото: Getty Images
20.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Эквадор Эквадор 0 : 0 Кюрасао Кюрасао

Кюрасао миллий жамоаси дарвозабони мазкур баҳсда 15 та сейв қайд этди.

Шу тариқа 37 ёшли Ром бир ўйин давомидаги (қўшимча бўлимларни инобатга олмаганда) сейвлар сони бўйича жаҳон чемпионатлари рекордини ўрнатди.

Эътиборли жиҳати, қўшимча бўлимларни инобатга олганда, рекорд америкалик Тим Ҳовардга тегишли (ЖЧ-2014 чоракфиналида Белгияга қарши баҳсда 16 та сейв).

Маълумот учун, Элой Ром Эквадор — Кюрасао ўйининг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Фото: Gettyimages

Жаҳон чемпионати Е гуруҳида 2-турдан кейин Эквадор ҳам, Кюрасао ҳам 1 очкодан жамғариб, учинчи ва тўртинчи ўринларни банд этган. Гуруҳда 6 очко билан Нидерландия миллий жамоаси етакчи бўлса, 3 очкога эга Кот-д'Ивуар 2-ўриндан жой эгаллаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эквадор Эквадор
  • Кюрасао Кюрасао
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар