Кюрасао миллий жамоаси дарвозабони Элой Рум мундиал рекордини ўрнатди.
Кюрасаоликлар жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-тур доирасида Эквадор билан 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Эквадор миллий жамоаси дарвоза томон 28 бор зарба бериб, шуларнинг 15 таси аниқ кўриниш олди. Лекин дарвозабон Элой Рум ўз дарвозасини дахлсиз сақлай олди ва 15 та сейв амалга оширди.
Opta маълумотига кўра, Кюрасао посбони қўшимча вақтсиз ўтган ўйинлардаги сейвлар сони бўйича (1966 йилдан бери статистика юритилади) жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди. Бунгача ҳеч ким Рум каби натижа қайд этмаганди.
Маълумот ўрнида, Кюрасао миллий жамоаси мундиалдаги илк очкосини қўлга киритди, аммо ҳали ҳам гуруҳда сўнгги ўринда қолмоқда.