Бугун
17
Ўзбек

Жо Ҳарт ЖЧ-2026 тўпининг ўзига хос жиҳатини айтди

Футбол
20 июн, 17:46
Собиқ Англия дарвозабони янги тўп посбонлар учун қўшимча қийинчилик туғдираётганини таъкидлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Жо Ҳарт ЖЧ-2026 тўпининг ўзига хос жиҳатини айтди
Foto: Getty Images

Англия миллий жамоасининг собиқ дарвозабони Жо Ҳарт ЖЧ-2026да фойдаланилаётган ўйин тўпи ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, янги тўп дарвозабонларга кўринганидан ҳам тезроқ учиб келмоқда.

«Очиғини айтсам, менда бу тўп дарвозабонлар кутганидан анча тезроқ учаётгандек таассурот қолдиряпти. Жордан Пикфорд тўп томонга ҳаракатланади, аммо барибир улгурмай қолади.

Кимдир: «Нега дарвозабон тўпни кафти билан эмас, бош бармоғи билан қайтарди?» деб сўраши мумкин. Менимча, бунга сабаб тўп унга жуда тез етиб келган», — деди Ҳарт BBC'га берган интервюсида.

Собиқ посбон ушбу фикрни Англиянинг Хорватия устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган учрашуви мисолида келтирди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 27 июнга қадар давом этади. Ҳар бир жамоа учта ўйин ўтказади ва ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки терма жамоа ҳамда саккизта энг яхши учинчи ўрин соҳиби плей-офф босқичига йўл олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар