Белгия миллий жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Эронга қарши бўлажак ўйинга тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашув 21 июн кунига белгиланган. Ҳозирда ҳар икки жамоада биттадан очко бор.
«Эроннинг Янги Зеландияга қарши яхши ҳаракат қилди. Кўп зарба йўллашди, гол уришни яхши билади. Қанотлари жуда хавфли. Шунинг учун ҳамма нарсага тайёр бўламан. Биз бу ишни дарвозабонлар мураббийлари билан ҳам амалга оширдик: барча ўйинчиларни таҳлил қилдик, уларнинг кучли томонларини баҳоладик… Мен ўзим тайёргарлик кўряпман», – дея Куртуанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.