Бразилиялик афсонавий собиқ футболчи Роналдинио Италиянинг «Равенна» жамоасида доимий равишда ўйнамайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Таъкидланишича, у клуб ҳаётидаги иштироки реклама кампаниялари ва ўртоқлик учрашуви билан чекланади.
Роналдинио ўйинчилик фаолияти давомида «Гремио», «ПСЖ», «Барселона», «Милан», «Фламенго», «Атлетико Минейро», «Керетаро» ва «Флуминенсе» клубларида тўп тепган.
Кейинчалик у Ҳиндистон жамоаларида футзал ҳам ўйнаган. Бундан ташқари, футболчи 1999 йилдан 2013 йилгача Бразилия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Футболчи ҳисобида кўплаб совринлар мавжуд бўлиб, улар орасида «Олтин тўп» ҳам бор.